5330

Ўзбекистонда хитой тилини биладиган гидлар кўпаяди ва Хитойча телеканал ишга туширилади

Ўзбекистон 28 апрель 14:48 264

2017 йил 26 апрел куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Равшан Усмонов ва Хитой Халқ Республикаси Туризм ишлари давлат бошқармаси раиси ўринбосари Ду Цзин билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Хитой ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари билан икки томонлама ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр ва тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда Р.Усмонов, мамлакатда туризм салоҳиятини тубдан ошириш, тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, экологик туризм турларини кўпайтириш, саргузашт ва тоғли ҳудудларга қизиқарли саёҳатларни ташкиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилганлиги айтиб ўтилди. Ушбу туризмни ривожлантриш истиқболли йўналишлар, давлат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган Ўзбекистонда стратегик ривожлантиришнинг яхлит концепцияси асосида амалга оширилмоқда»- деб қўшимча қилди у. Ду Цзин сўзларига кўра, Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаб, икки давлат туризм соҳасидаги идоралараро учрашуви ташкил этишиши бунинг яққол исботидир. Шунингдек, Буюк ипак йўли брендини тарғиб қилиш мақсадида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)нинг Буюк ипак йўлидаги минтақавий маркази очилиши аҳамиятга молик ишдир. Бу ишларнинг барчаси туризм соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг натижадорлигини оширади.

Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш ва унинг имкониятлар билан яқиндан танишиш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди:

— Хитой туризм операторларини танишув турларини Ўзбекистонга амалга ошириш, ходимларни Хитойдан Ўзбекистонга жўнатиш; — Хитой туризм операторлари билан ишчи учрашувларини ташкиллаштириш; — жорий йил 20-22 октябр кунлари Хитойнинг Куньминь шаҳрида ўтказиладиган «China International tourism market» кўргазмасида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш; — Ўзбекистон визасини олиш тартибини соддалаштириш;

– Хитойлик саёҳатчилари банк карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш имкониятини яратиш;

— Ўзбекистонда Хитой тилида сўзловчи туристларга тушунтириш берувчиларни кўпайтириш ва хитой тилида телеканал очиш; — Шарқий Европа давлатлари иштирокидаги туризм иттифоқи сингари Марказий Осиё давлатлари туризм иттифоқини тузиш, — Хитойда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатхонасини очиш. Бу каби учрашувлар Хитой ва Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш, сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейилади Ўзбектуризм матбуот-хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш