53236

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига суиқасд режалаштирилганмиди?

Ўзбекистон 8 май 12:10 1 336

1992 йилнинг охирларида айрим давлатларнинг махсус хизматларидан бизга кетма-кет тезкор хабарлар келиб тушди, – дейди Ўзбекистон Республикасининг собиқ Ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алматов “Ўзбекистон овози” газетасида чоп этилган суҳбатда.

Маълум қилинишича, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Фарғона водийсининг қайсидир туман ёки шаҳрига борган вақтларида, у кишига нисбатан террорчи гуруҳлар томонидан суиқасд уюштирилиши режалаштирилаётган экан.

Ўша пайтда Биринчи Президентимиз топшириғига биноан ана шу террористик ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор қидирув ишлари амалга оширилди ва табиийки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари давлат ҳимоясига олинди. Аммо ғаламислар ўз ўйинларини давом эттирди. Уларнинг нияти Шайхга суиқасд уюштириб, бу жиноятни Республика раҳбариятига тўнкаш эди. Шу тариқа жамоатчиликни амалдаги раҳбариятга қарши қўйиш, ғавғо чиқариш, уруш оловини ёқиш эди.

Изоҳ билдириш