53233

Фото: Чирчиқда «Ўлмас полк» ўтказилди

Ўзбекистон 8 май 11:49 369

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда «Ўлмас полк» акцияси ташкил этилиши ҳақида тарқалаётган хабарларга раддия билан жавоб берганди. Унда мазкур маълумотлар нотўғри экани ва тадбирни ўтказиш учун рухсат берилмагани  маълум қилинганди.

«Davletovuz» телеграм каналида Чирчиқ шаҳрида «Ўлмас полк»  бўлиб ўтаётгани акс этган фотохабар эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз бир неча кун аввал, Адлия вазирлиги рухсат этилмаган митинг ва кўча юришлари қатнашчилари жазога тортилишидан огоҳлантирган эди. Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш фуқароларга 20 млн 273 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 30 млн 409 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Агарда ҳаракат ташкилотчиси айнан шу каби ҳаракатлар учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, бунда максимал жиноий жазо сифатида 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳ билдириш