53226

Иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл ватанда дафн этилди

Дунё 8 май 10:28 1 086

Россияда ўз иш жойида ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик У. Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2-май куни дафн этилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, марҳума келиб чиқишига ўзбекистонлик бўлиб, 2011-йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федрацияси фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган.

Шунга қарамай, 2019-йилнинг 1-май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилган ва дафн этилган. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш ҳаражатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олган. Марҳуманинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қарамоғида қолган.

Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. 

Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган. Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими Тула вилояти Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда.

Изоҳ билдириш