53211

Green Card лотереяси натижалари бугун эълон қилинади

Технология 7 май 15:35 655

Green Card лотереяси натижалари бугун эълон қилинади. Натижаларни 2019 йил 7 майдан 30 сентябрга қадар текшириш мумкин.

7 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб  Diversity Visa Programm 2020 (Green Card) натижаларини текшириш мумкин бўлади. Ариза ҳолатини дастурнинг расмий сайтида кўриш мумкин – dvlottery.state.gov.

Бунинг учун расмий сайтда анкета ва шахсий маълумотларни тўлдириш вақтида олган тасдиқловчи рақамингизни киритишингиз керак.

Натижаларни 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар текшириш мумкин.

Изоҳ билдириш