53205

Бўкада кўкнор даласи аниқланди

Ўзбекистон 7 май 15:26 1 140

2019 йил 29 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод МФЙда жойлашган «Мустақиллик» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонининг ер майдонида 32 туп «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, ёнидан эса 5 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш