53182

Алишер Султонов Мингбулоқдан чиққан нефтни юзига суртиб хурсандчилик қилди

Иқтисод 7 май 11:30 1 906

Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасига асосан синов тариқасида биринчи нефть қазиб олингани ҳақида хабар берилганди.

Яқин вақт ичида бу ерда синов ишлари якунидан сўнг нефтни саноат усулида қазиб олишга киришилади. Пировард натижада, бир кеча кундузда 150 тонна нефть ва 100 минг кубометр табиий газ қазиб олиш имконияти юзага келади.

Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган видеодан маълум бўлишича, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султанов, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов янги нефтни юзларига суртиб, ушбу янгиликни нишонлашган. Нефтчиларнинг айтишича, бу уларнинг “ўзига хос одати” ҳисобланар экан.

Қуйидаги видроавҳада бир гуруҳ мутахассислар, жумладан Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Мингбулоқдан қазиб олинган нефтни юзларига суртиб хурсандчилик қилишаётганини кўриш мумкин.

Изоҳ билдириш