53179

Коллеж битирувчиси олти ой солиқ тўламайди

Иқтисод 7 май 11:09 306

«Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтса, рўйхатдан ўтган санадан бошлаб, қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади» деб белгиланган. Мазкур тартиб 2015 йилнинг 1 январдан буён амалда бўлиб, талайгина ёшларимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулайлик яратган. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати маълумот берди.

Сирдарё вилоятида мазкур имтиёздан 2015 йилда 12 нафар, 2016 йилда 78 нафар, 2017 йилда 321 нафар, 2018 йилда 256 нафар битирувчи ёшлар фойдаланган ва тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш учун имкониятга эга бўлган.

Изоҳ билдириш