53165

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешдаги ҳамюртларимизни огоҳлантирди

Дунё 7 май 10:38 410

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига Ҳиндистон ва Бангладешда эхтиёт бўлишни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган «Фани» циклони натижасида 2 млн.дан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинди, икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларга боришни вақтинча тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Изоҳ билдириш