53154

Тунги рейд тадбири ўтказилди

Ўзбекистон 7 май 9:53 1 367

Самарқанд вилояти ҳокимининг Телеграмдаги каналида “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот тадбирлари доирасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейдлар ҳақида ахборот берилган.

Манбага кўра,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар Кенгаши, шаҳар Ички ишлар бошқармаси, вилоят Касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан жорий йил 25 апрелдан 26 апрелга ўтар кечаси Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган тунги клублар, дискотекалар, кафе-бар ва ресторанларда, интернет клубларда назорат тадбирлари, рейдлар ўтказилган.

Тунги рейд давомида икки нафар вояга етмаган ёшларнинг тунги вақтини ушбу масканларда ўтказаётганлиги аниқланган. Бундан ташқари, 10 нафар хотин-қизларнинг тунги клубларда тегишли бўлган рухсатномасиз (лицензиясиз) раққосалик фаолиятини олиб бораётганлиги, 24 нафар ёшлар тунги клубларда чилим маҳсулотларини исътемол қилишаётганликлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан ёшлар, уларнинг ота-оналари ва тунги клуб раҳбарларига тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Изоҳ билдириш