53150

Тошкентда Рамазон кунларида қатор кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади (рўйхат)

Ўзбекистон 6 май 23:27 242

Тошкентда Рамазон кунлари катта масжидлар олдидаги йўллар ҳар куни кечки соатларда ёпилади.

Тошкент шаҳар ИИББдан маълум қилишларича, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек масжидлар қавмлари учун қулайлик яратиш мақсадида Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20:00 дан 24:00 гача айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

«Барчадан Рамазон ойи кунларида машиналарни масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмай, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ томонидан махсус ташкил этилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдлаланишингизни сўраб қоламиз, — дейилади ИИББ мурожаатида.

Қуйидаги кўчалар Рамазон кунлари ҳар куни соат 20:00 дан 24:00 гача автомобиллар учун ёпиқ бўлади:

Олмазор тумани. Келес кўчаси — Норазтепа кўчасидан Сағбон 2-берк кўчасигача;

Сергели тумани. Қипчоқ кўчаси — Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У.Маҳмудов кўчасигача ;

Учтепа тумани. Лутфий кўчаси — Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қаъни кўчасигача;

Чилонзор тумани. Ал-Хоразмий кўчаси — Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қаъни кўчасигача;

Шайхонтоҳур тумани. Маннон Уйғур кўчаси — Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;

Яккасарой тумани. Яккасарой кўчаси — Боғибўстон кўчасидан С.Насафий кўчасигача;

Яшнобод тумани. Фарғона йўлига туташган иккинчи даражали йўл — Мухтор Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.

Изоҳ билдириш