53148

Ислом Каримовга Умра сафарида ким ҳамроҳлик қилган эди? (видео)

Ўзбекистон 6 май 23:18 1 412

Каримов фонди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Умра зиёрати акс этган видеони эълон қилди.

Ушбу видеолавҳада Ислом Каримовнинг Маккаи Мукаррамага қилган Умра зиёрати, Каъбани тавоф қилиб, Байтуллоҳнинг ичкарисига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан биргаликда ибодат қилиш учун кириб кетаётганлари тасвирланган.

“Ушбу Умра сафари Ислом Каримовнинг Саудия Арабистонига 1992 йилнинг апрель ойида қилган давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган.

Ўшанда Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Фаҳд бин Абдулазиз Ислом Каримовга Кисва – Каъба ёпинчиғининг бир бўлагини ҳадя қилган эди. Унга тилла ип билан “Оли Имрон” сурасининг 97-ояти ёзилган эди. Кейинчалик Ислом Каримов ушбу табаррук ҳадяни – каъбапўшни Имом Бухорий мажмуаси музейига тақдим этадилар.

Меҳр-мурувват ва хайру-саховат ойи Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин, азиз юртдошлар”, дейилади фонд хабарида.

Изоҳ билдириш