53099

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг “Шереметьево“ аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Шереметьево аэропортида “Аэрофлот” авиакомпаниясига қарашли Superjet 100 самолётида ёнғин чиққан. Ёнғин натижасида самолёт бортида бўлган 78 нафар йўловчидан 41 нафари ҳалок бўлганди. 37 нафар йўловчи қутқариб қолинган.

Изоҳ билдириш