53090

Россияда олти нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Дунё 6 май 8:26 132

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис газидан заҳарланган.

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг барчаси – хусусий уйда яшайдиган ва маҳаллий агрофирмада ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларидир. Буни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади ва маълум қилдики, уларнинг барчаси Нуримонов тумани марказий касалахонасига ётқизилган.

Ташхис: ис газидан заҳарланишнинг ўртача даражаси.

Соғлиқ учун ҳеч қандай хавфнинг йўқлиги туфайли барча заҳарланган аёлларга 6 май куни рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш