53066

Ҳайдовчилар диққатига! Тошкентда янги йўл белгилари ўрнатилмоқда (фото)

Технология 3 май 10:42 827

Йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида йўлнинг сунъий нотекислик ўрнатилган қисмига яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи 1.31 «Сунъий йўл нотекислиги» йўл белгилари ўрнатилмоқда.

 

Ҳозирча бу каби биринчи йўл белгиси Сергели туманида ўрнатилди. Ушбу огоҳлантирувчи белги транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини мажбурий тарзда камайтириш учун қўлланилади.

Огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларга хавфли йўл қисмига яқинлашаётганликлари ҳақида ахборот бериб, унда ҳаракатланишда шароитга қараб тегишли чора кўришни талаб қилади.

 

Изоҳ билдириш