52960

Пенсия ва нафақаларни тайинлашга доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди

Иқтисод 30 апрель 14:56 1 062

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳасига “фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;

“Пенсия ва нафақа тайинланганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;

“Бола туғилганда бериладиган нафақа тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;

“Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;

“Дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” илова қилинган.

Ҳужжат лойиҳасида 2019 йилнинг 1 августига қадар маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши қайд этилган.

Пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш мақсадида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотлар базасини “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминлаш қайд этилган.

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиаллари томонидан тўланади.

Изоҳ билдириш