5293

Контрабанда фаолияти билан эркин шуғулланишига имкон берган 120 метрлик яширин ер ости йўлаги аниқланди

Ўзбекистон 28 апрель 12:34 342

Ўзбекистон МХХ Фарғона вилоятида ноқонуний контрабанда фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро фаолиятига чек қўйди. 2016 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тезкор бўлинмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида вилоятнинг Олтиариқ туманида истқомат қилувчи фуқаро ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига барҳам берилди. Бу ҳақида Кун нашри хабар берди.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда МХХ Матбуот маркази катта ходими Йўлдошева Лоланинг маълум қилишича, ушбу фуқаро хонадонидан Қирғизистон ҳудудига олиб борувчи 120 метрлик ер ости йўлаги аниқланган. Бу ушбу уй эгасига контрабанда фаолияти билан эмин-эркин шуғулланишига имкон берган.

Таъкидланишича, Қирғизистон хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар сабабли мазкур ер ости йўлаги бартараф этилди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш