52870

РАСМАН: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 7,5 миллион сўм миқдорида мукофотланади

Ўзбекистон 24 апрель 16:35 261

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
«Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»

1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгилансин.

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 2019 йил 23 апрель

@xushnudbek

Изоҳ билдириш