52782

Украинада сайлов якунланди: Янги президент Владимир Зеленский

Дунё 22 апрель 9:55 1 190

Украинада бўлиб ўтаётган президент сайловида Владимир Зеленский 71,8% овоз тўплади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

New Image Marketing Group сўровлари натижаларига кўра, Пётр Порошенко  умуммий ҳисобда 28% овоз тўплаши мумкин.

NIMG хабарига кўра Украина Жанубида Зеленский учун 73,4 % Порошенко учун – 26,6 % овозлар тўпланган. Украина Шарқида эса – 88,8 % ва 11,2 %, Ғарбида — 55,6 % ва 44,4 % ва марказий қисмида овозлар Зеленский фойдасига – 72,9 % Порошенко фойдасига эса – 27,1 % улушида бўлинган.

Украинада бугун соат 20:00 га қадар ҳар қандай прогнозларни чоп этиш таъқиқлангани сабабли у ерда NIMG ушбу натижаларни ҳозирча расман эълон қилмаган, лекин маълумотлар бошқа давлатлар ҳудудларида тарқатиш учун тақдим этилган

Хабарда айтилишига кўра, сўровда 500 сайлов участкасидан 16 минг киши иштирок этган. Сўровнинг хатолик эҳтимоли 1,7 %ни ташкил қилади.

Украина сайлов комиссияси хабарига кўра, иккинчи тур сайловларда аҳоли фаолроқ иштирок этмоқда. Соат 15:00 ҳолатига 45 % аҳоли овоз беришга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Украина президент сайловининг биринчи босқичида Зеленский во Порошенко ғолиб чиққан эди, лекин улардан ҳеч бири 50%дан ортиқ овоз тўплай олмаган эди. Шу сабаб бугун сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтмоқда. Унда ғолиб чиқиш учун номзодлардан бири 50% ва яна 1 дона овоз тўпласа етарли.

Айтиш жоизки, биринчи турда ҳам Зеленский Порошенкодан икки баравар кўпроқ овоз тўплаган эди – 30 % ва Порошенко – 15 %.

Изоҳ билдириш