Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 21 ва 23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 ва 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 5-10о, кундузи 13-18о, 22-24 апрелда кечаси 7-12о, кундузи 15-20о бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13о, кундузи 17-22о бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15о, кундузи 17-22о бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 апрелда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 23-24 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15о, кундузи 21 апрелда 22-27о, 22-24 апрелда 20-25о бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 21 ва 23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ва 24 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15о, кундузи 21 апрелда 20-25о, 22-24 апрелда 17-22о бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10о илиқ, кундузи 21-23 апрелда 7-12о илиқ, 24 апрелда 5-10о илиқ бўлади.