52771

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Ўзбекистон 19 апрель 15:27 1 420

Ўзбекистон ва Жанубий Корея музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Ўзаро ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзолаш маросимида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

– Мудофаа технологияларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан маслаҳатлашув тўғрисида англашув меморандуми;

– Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлик марказини ташкил этиш ва фаолиятини кўрсатиш тўғрисида англашув меморандуми;

– Фазони тадқиқ этиш ва ундан тинчлик мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

– Фан ва технология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;

– Икки ёқлама солиқ солиниши олдини олиш ва даромад ва сармоя солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида қўшимча конвенцияга протокол;

– Ўзбекистон ҳукумати билан Корея Республикаси ҳукумати ўртасида инвестицияларни раҳбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республика президент Мун Чжэ Ин томонидан Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республика ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларация имзоланди.

Бундан ташқари, мазкур ташриф доирасида мактабгача таълим, меҳнат ва бандлик, адлия, қишлоқ хўжалиги, капитал бозорни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес, ўсимликлар карантини соҳаларида, шунингдек, икки мамлакат савдо ва саноат палаталари қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ҳукумат ва вазирликлар ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, тинч мақсадда фазони тадқиқ этиш, фан, технология ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Корея марказини ташкил этишга оид ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда Президентлар анъанавий дўстлик, очиқлик ва ўзаро англашув руҳида кечган музокаралар натижаларидан мамнунлигини алоҳида таъкидлади.

– Мулоқотларимиз Ўзбекистон билан Жанубий Кореянинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлиги халқларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига тўла мослигини, халқаро ва минтақавий муаммолар, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича позицияларимиз яқин эканини намойиш этди, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бугун имзоланган Алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилганини кўрсатади.

– Дунёнинг диққат марказида бўлиб келаётган Ўзбекистон Президентига чуқур ҳурматимни билдираман. Шавкат Мирзиёев ҳамма соҳалардаги – сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаётга доир ислоҳотлари билан Ўзбекистонни янги тараққиёт босқичи сари етакламоқда. Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтардик. Уни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги йўналишларини муҳокама қилиб, истиқболли келишувларга эришдик, – деди Мун Чжэ Ин.

Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник соҳаларда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича битимлар имзолангани алоҳида таъкидланди.

Изоҳ билдириш