52743

Корея президенти Тошкентда: олий мартабали меҳмонни ким кутиб олди?

Ўзбекистон 19 апрель 7:48 648

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

“Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди”, – дейилади хабарда.


Хабарда ёзилишича, бугун Корея Республикаси президенти Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, мамлакатлар ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг музокаралари 19 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Қайд этилишича, имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш