52732

Кимларнинг фарзандлари МТМларга имтиёзли қабул қилинади?

Ўзбекистон 18 апрель 16:58 468

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги қарори билан Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Ҳужжатнинг 18-бандида болаларнинг қуйидаги контингенти анкеталари имтиёзли рўйхатга киритилади:

1) ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

2) уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

3) ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

4) талабалар ва педагогларнинг болалари;

5) етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

6) бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Аризачиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот анкетада кўрсатилади. Бунда берилган йўлланмалар, тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари муассасага тақдим этилган ҳолатларда болаларни муассасага қабул қилиш учун асослар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида МТМга йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказининг туман бўлимига келиб мурожаат қилиш белгилаб қўйилган.

Изоҳ билдириш