52705

Кечиккан автомобил учун автосалондан 10 миллиондан ортиқ пеня ундирилди

Ўзбекистон 18 апрель 9:13 1 167

Бухоро тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент туманида яшовчи фуқаро Наврўзов Саъдуллодан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақида жамият матбуот хизмати хабар берди.

У ўз мурожаатида айтишича, «Ситора-авто савдо» МЧЖ билан «Nexia-3» AV-CS16 русумли автомошина сотиб олиш учун белгиланган тўловни амалга ошириб, шартнома қилган. Шартномага асосан, 2019 йил 1 январга қадар автомошина фуқарога етказиб берилиши белгилаб қўйилган. Агар ўз вақтида етказиб берилмаса, корхона томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4% миқдорида пеня тўланиши шартномада белгилаб қўйилган.

Аммо истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатда автомашина берилмаган.

Мурожаат вилоят жамиятлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, натижасида фуқарога «Nexia-3» AV-CS16 автомошинаси олиб берилди, шунингдек истеъмолчининг аризасига биноан, кечиктирилган муддат бўйича пеня ҳисобланиб, корхона томонидан фуқарога 10 910 418 (ўн миллион тўққиз юз ўн минг тўрт юз ўн саккиз) сўм пеня пули тўланди.

Изоҳ билдириш