5266

Қора денгизда Россия ҳарбий кемаси чўкиб кетди

Дунё 28 апрель 11:53 280

Россия ҳарбий-денгиз флотига қарашли жосус кема Туркия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган. Russian Today телеканали Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар беришича, Босфор бўғози яқинида бошқа кема билан тўқнашув натижасида чўкиб кетган.

«Кўрфаз» номли ҳарбий кема Россиянинг Қора денги зфлотига қарашли бўлгани айтилмоқда. 1 560 тонна вазнга эга бўлган ҳарбий кема пайшанба куни Того байроғи билан ҳаракатланган «Ашот-7» кемаси билан Босфор бўғозидан 40 км узоқликда тўқнашиб кетган.

Туркия соҳил кучлари Россия кемаси бортида бўлган 78 кишининг барчаси қутқарилгани ҳақида хабар қилди. Россия Мудофаа вазирлиги кема экипажининг барчаси омон қолгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

«Кўрфаз» ҳарбий кемаси совет даврида қурилган бўлиб, 1970 йилда Полшада синовдан ўтказилган. Кема асосан разведка фаолияти билан шуғулланган. Ҳалокатга қуюқ туман сабаб бўлгани айтилмоқда. Россия расмийлари ҳозирча «Ашот-7» кемаси эгаси аниқланмаганини маълум қилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш