52609

МИБ электр таъминоти корхонасида давлатга 2 млрд. 500 млн. сўмдан ортиқ зарар етказилганлигини аниқлади

Ўзбекистон 15 апрель 10:02 615

Нотўғри сарфланган энергия 2 млрд. сўмдан ортиқ зарарни келтирди

Мажбурий ижро бюросининг марказий маҳкамаси ҳамда Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд туманидаги фермер хўжаликларининг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш ҳамда тўловларни ўз вақтида амалга оширилиши ҳолати ўрганилди.
Ўрганишда, Самарқанд туманидаги электр таъминоти корхонаси мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ўз вазифаларига лоқайдлик билан қараб, 2016 йилнинг 1 февралидан 2019 йил 1 февралига қадар электр энергияси нотўғри сарфланиши оқибатида давлат манфаатларига 2 млрд. 518 млн. 126 минг сўм жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш