52587

Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистон 12 апрель 14:56 1 702

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Исмоилович Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Ходжиметов Авазбек Жабборкулович, директор ўринбосарлари этиб Мирзиёева Саида Шавкатовна ҳамда Ғайрат Назарович Бозоров тасдиқланди.

Саида Мирзиёева агентликда энди Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади. PR-марказ куратори сифатида Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг хориждаги имижини яхшилайди. У шунингдек агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Маълумот учун, Саида Мирзиёева март ойи бошида ушбу лавозимни эгаллаган Наргиза Раҳимованинг ўрнига тайинланган.

Изоҳ билдириш