52584

Яна бир спортчимизда допинг аниқланди

Спорт 12 апрель 14:36 536

Допинг сабабли ўзбекистонлик спортчи Рустам Жангабаев мусобоқалардан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда Ҳалқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) хабар қилди.

Жаҳон чемпионати ва қатор халқаро мусобоқаларнинг ғолиби допинг қабул қилгани расман тасдиқланса унинг титуллари ҳам қайтариб олиниши мумкин.

2018 йил куз мавсумида Ашхободда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида +109 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рустам Жангабаев силтаб кўтариш ва иккикураш натижаларига кўра бронза медалларига сазовор бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов допинг сабабли оғир атлетикадан четлаштирилганди. Оғир атлетикачи Нуриддиновдан олинган таҳлиллар Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан қайта ўтказилган допинг текширувида ижобий натижа берган.

Изоҳ билдириш