52563

Бош вазир Сергелида қурилаётган уйларнинг нархини тушириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон 12 апрель 7:55 1 161

11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақида Asr.uz манбаси хабар қилди.

Йиғилишда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Бош вазир томонидан тегишли мутассадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифатини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Бир ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бўйича очиқ, ошкора ҳисобот берилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимияти Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлар бўйича билдирилаётган эътирозлар юзасидан баёнот бергани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг маълум қилишича, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда.

Изоҳ билдириш