52496

Путин таржимонини “бандит” деб атади (видео)

Дунё 10 апрель 14:02 1 604

Россия президенти Владимир Путин Швеция бош вазири Стефан Леван билан суҳбатлашаётган вақтда унинг сўзлари хато таржима қилган таржимон устидан ҳазил қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Путин Швеция инвесторлари томонидан Россия иқтисодиётига беш миллиард инвестиция киритилгани ҳақида гапираётиб, уларни “дўстлар” деб атади.

Таржимон эса бу сўзни “ҳамкорлар” деб таржима қилди: “Мен дўстлар дедим, у эса ҳамкорлар деб таржима қилди. Бандит”, – дея ҳазил қилган Россия давлат раҳбари.

Изоҳ билдириш