52476

Бош прокуратура: Бухорода поезд ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида Туркия фуқароси ҳалок бўлди

Ўзбекистон 10 апрель 9:24 472
Фото: Бош прокуратура:

2019 йил 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:15 ларда, Бухоро вилояти Қоракўл тумани, «Солур» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши» йўналишидаги Халқаро М-37 автомобиль йўлидаги Қандим ГРЗ темир йўлининг 2-км.да йўлни кесиб ўтаётган Туркия Республикаси фуқароси Заки Кираж ўзининг бошқарувида бўлган Mercedes-Benz русумли давлат рақами ТR 76 DH 642 бўлган тиркамали юк автомашинаси билан йўлини кесиб ўтаётган ТЕМ2-5808-рақамли тепловознинг ёқилғи бакига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Натижада, Туркия Республикаси фуқароси Заки Кираж оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида поезд ва юк машинаси тўқнашгани видеоси пайдо бўлган эди.

Изоҳ билдириш