52462

Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади

Дунё 9 апрель 15:03 446

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев фуқароларга мамлакат телеканаллари орқали мурожаат қилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Токаев ўз мурожаатида Қозоғистонда шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

“Мен Элбаси Нурсултон Назарбоев билан маслаҳатлашдим, шунингдек, ҳукумат, парламент, Констититуцион кенгаши раҳбарлари ва партия аъзолари билан учрашув ўтказдим. Навбатдан ташқари сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарор – жуда зарур ва муҳим бўлган қадам. Мен 2019 йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилдим”, – деди Токаев жонли эфир чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради.

Қозоғистонда навбатдаги президент сайлови 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Изоҳ билдириш