5243

Apple iPhone’ни энди Wi-Fi орқали қувватлантириш мумкин бўлади

Технология 28 апрель 11:03 478

Apple компанияси АҚШ товар белгилари ва патентлар бўйича Идорасига янги тизим бўйича патент юборди. У iPhone’ни симсиз Wi-Fi тармоғи орқали қувватлантириш имконини беради. Қурилмани қувватлантириш учун, уни яқин орада жойлашган роутерга улаш кифоя. Бу ҳақида AppleInsider хабар берди.

Патент изоҳида айтилишича, бу “симсиз қувватлантириш қурилмаси ва икки частотали патч-антенналарга эга алоқа тизими” бўлиб, содда тил билан айтиладиган бўлса: бу қувватни электрон қурилмалар ўртасидаги маълумотлар алмашишда фойдалананиладиган частоталар ёрдамида беришга мўлжалланган қурилмадир.

Ҳужжатда кўрсатилишича, тизим стандарт 60 ГГц диапазонида ишлайди. У қувватни симсиз уяли алоқа аппаратлари (700 МГц.дан 2700 МГц.гача) ва Wi-Fi-тармоқлари (2,4 ГГц ва 5 ГГц) орқали бериши мумкин. Тахминларга кўра, бу айфонни роутердан яқин масофада қувватлантиришга имкон беради.

Узатмалар ускунасида йўналиш диаграммасининг бошқарилувчи ҳолатига эга антенна ўрнатилади, у айфонга аниқ сигнал бериш ва уни масофадан туриб қувватлантиришга имкон беради. Айни дамда Apple’да Apple Watch’ни қувватлантиришда қўлланиладиган симсиз магнитли станция бор.

Патент чизмасига кўра, смартфонлардаги антенна қурилмадаги маълумот узатиш ускунасига уланади. Бу айфонни хонада турган йўналтиргич орқали қувватлантириш имконини яратади. Ҳозирча патент қурилмаларни симсиз қувватлантириш технологияси ҳақида маълумотлар йиғиндиси, холос. Ҳужжатда Apple сигнални патч-антенна орқали қандай узатиб бермоқчи эканига ойдинлик киритилмаган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш