52344

«GM Uzbekistan» «Lacetti» автомобилини 1 йил фоизсиз муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилмоқда

Технология 3 апрель 20:58 5 540

«GM Uzbekistan» АЖ «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда «Chevrolet Lacetti» автомобилини 1 йил фоизсиз муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Акция шартларига асосан харидор «Lacetti» учун 80 млн сўм, газбаллон ускунали (ГБУ) «Lacetti» автомобили учун 85 млн сўм бошланғич тўлов амалга ошириб, қолган суммани бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга.

Бунинг учун харидор шартнома тузаётган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3 фоиз миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1 фоиз миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради.

Айтиш жоизки, автомобиль тўлиқ тўлов амалга оширилмагунга қадар дилерда гаровда бўлади. Шартнома шартларига кўра, ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим. Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

Автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозлар компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишлари мумкин.

Акция 2019 йилнинг 30 апрелига қадар давом этади.

Изоҳ билдириш