52329

Уткинга ҳужум уюштирилди

Спорт 3 апрель 14:24 516

Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси ва журналист Василий Уткинга номаълум шахслар ҳужум қилишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бу «Эгриси» (ҳаваскор футбол жамоаси) машғулотидан сўнг содир бўлди. Бу мен ҳар доим бўладиган жой. Капюшонли кийим кийган ёш йигитча «Локо-Спорт» спорт мажмуасидан чиқиб мошинамга ўтирмоқчи бўлганимда юзимга бир нарса сепди. Ачиши тўхтади, лекин бошим ҳалиям айланаяпти. Бўлиб ўтган воқеани телефонга суратга олди – ҳисобот учун”, – деб ёзди Уткин.

Футбол шарҳловчиси айтишига қараганда, ушбу ишни фақат 2 киши бажариши мумкин ва бу унинг яқинда YouTube-каналда айтган сўзлари учун қасос олиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Уткинга 2001 йилда ҳам ҳужум қилинган эди. Ўшанда нотаниш кишилар унинг орқасидан келиб 2 маротаба ўткир тиғли предмет (заточка) билан зарба беришган эди. Уткин шундан сўнг касалхонага тушган эди.

Изоҳ билдириш