52234

Кимларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Технология 1 апрель 13:10 1 743

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Изоҳ билдириш