52177

Ўзбекистонда 1 апрелдан телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланади

Технология 31 март 14:03 505

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб GSM операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларнинг автоматик тарзда рўйхатга олиш бошланади, деб хабар қилди Ахборот технолоиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги.

“Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди ва абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди – рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ва алоқа операторлари томонидан амалга оширилади”, – дейилган хабарда.

Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидагилардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:

Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйҳатдан ўтказиш тизими, шунингдек, GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинувини ўрнатишга, қолаверса, ўғирланган ёки йўқолган абонент қурилмалари рўйхати алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради. Бугунги кунда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган ва улар орасида ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. Шунинг учун бир мамлакатда ўғирланган қурилманинг бошқа мамлакатлар ҳудудида ишлатишни чекланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари ва 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжуд. 2019 йилда Ўзбекистон мобил алоқа операторлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 3000 та янги база стансияларини ўрнатади.

Эслатиб ўтамиз, мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Изоҳ билдириш