52138

Ҳайдовчилар диққатига! Пойтахтда радарлар сони яна биттага ортди

Технология 29 март 11:01 1 070

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчасида яна бир стационар радар ўрнатилди. Бу ҳақида ИИББ матбуот хизмати хабар бериб ўтган. Маълум қилинишича, стационар радар белгиланган тезлик меъёрига амал қилмаган қоидабузарликларни аниқлайди. Шу муносабат билан ИИББ ҳурматли ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби қурилмалар автоматик равишда реал вақт режимида тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган транспорт воситаларини аниқлайди ва унинг давлат рақами, воқеа санаси ва вақти ҳамда манзилини “Ўзбекистон почтаси” Тошкент шаҳар филиалининг маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузарга эса бу ҳақда почта орқали маълумот юборилади.

Изоҳ билдириш