52079

Мурод Хонтўраевнинг яна пичоқлангани рад этилди

Спорт 27 март 14:03 426

Бугун, 27 март куни аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этди. Бошқарма матбуот хизмати вакилининг айтишича, бундай воқеа бўлмаган, Хонтўраев билан ҳаммаси жойида.

Шунингдек, Хонтўраевнинг ўзи ҳам Instagram орқали жонли эфирда соппа-соғлиги, ҳеч қандай пичоқбозлик бўлмагани айтиб ўтган.
Изоҳ билдириш