52068

Тошкент метросининг икки бекатида бепул Wi-Fi ишга тушди

Технология 27 март 12:08 232

Тошкент метросининг “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатларида синов тариқасида бепул Wi-Fi ишга тушди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Темир йўллари матбуот хизмати.

«Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси томонидан синов тариқасида метро бекатларида бепул, тезлиги 512 Кбит/с бўлган Wi-Fi ўрнатилган (ички ресурсида)”, – дейилган хабарда.

Айни дамда ушбу хизмат фақат “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатларида фаолият кўрсатмоқда. Ундан уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар СМС орқали авторизациядан ўтгандан сўнг фойдаланиши мумкин.

Шу билан бирга, Тошкент метросининг барча бекатларида Wi-Fi технологиясини ўрнатиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа “Индепендент Телеcом инноватионс” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Яна бир қизиқарли маълумот, бугунги кунда синов тариқасида “Бодомзор” ва “Мустақиллик майдони” бекатларида жорий қилинган электрон тўловлар тизими бошқа бекатларда ҳам кенг жорий қилинади. Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни НФC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, уяли алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Изоҳ билдириш