52065

Мурод Хонтўраев яна пичоқланди

Спорт 27 март 11:59 1 567

Аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси, ўзбекистонлик Мурод Хонтўраевга яна пичоқ орқали ҳужум қилинган. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун, 27 март куни Хонтўраев ўзининг яқинларидан бири билан гап талашиб қолган. Натижада можаронинг иккинчи иштирокчиси Мурод Хонтўраевга пичоқ билан ҳужум қилган.

Хонтўраевга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилганди.

Изоҳ билдириш