52002

Ҳайдовчилар диққатига! 25 мартдан яна бир қоидабузарлик автоматик қайд этилмоқда

Технология 26 март 12:51 3 588

Тўхташ таъқиқланган белгисини инкор этганлик автоматик тарзда қайд этилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

«Тошкент шаҳрида 25 мартда AutoCon-SC/M мажмуасига киритилган янгилик синовдан ўтказилиши бошланди. Йўл ҳаракати қоидаларидаги қонунбузарликларни автоматик қайд қилиш рўйхати «Тўхташ таъқиқланади» йўл белгисини инкор этиш ҳолати билан тўлдирилди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, AutoCon-SC/M мажмуаси билан Тошкент ИИББ ЙҲХБ нинг айрим махсус автомобиллари жиҳозланган. Машинанинг олд ойнасида маҳкамланган видеокамера 58та давлатнинг рақам белгиларини танийди ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини автоматик равишда қайд этади.

Ҳайдовчилар томонидан «Тўхташ таъқиқланади» белгисини инкор қилиш махсус автомобилнинг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши давомида қайд қилиб борилади.

Қоидабузар ҳақидаги маълумотлар онлайн-тарзда ЙҲХБ компьютер бошқарув тизимига келиб тушади.

Эслатиб ўтамиз, 3.27 йўл белгиси талабларига бўйсунмаслик энг кам иш ҳақининг уч баравари – 608 190 сўм жарима солинишига сабаб бўлади.

Изоҳ билдириш