51998

Конор Макгрегор спортдаги фаолиятини тугатди

Спорт 26 март 12:46 586

Ирландиялик жангчи Конор МакГрегор аралаш яккураш спортидаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

Конор МакГрегор Twitter᾽даги саҳифасида спортдан ҳамда ММАдан кетишга қарор қилганини маълум қилди.

“Барча ҳамкасбларимга одам тилайман”, – дея ёзган у.

Конор МакГрегор ММАда 21 марта ғалаба қозонган ва 4 марта мағлубиятга учраган. Ўтган йилнинг октябрь ойида UFCнинг енгил вазн тоифасидаги жангда россиялик Хабиб Нурмагомедов устун келиб,Конорни чемпионлик камаридан маҳрум қилган эди. Бу унинг спорт фаолиятидаги сўнгги жанг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор МакГрегор АҚШнинг Флорида штатида босқинчилик айблови билан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик. Кейинчалик у 12,5 минг доллар миқдоридаги гаров пули эвазига озод қилинган.

Изоҳ билдириш