51985

Бахтсиз ҳодиса сирдарёлик эркакнинг умрига зомин бўлди

Ўзбекистон 26 март 10:13 464

Сирдарёда фуқаро бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 24 март куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшаган Ғ.Ш. уйида “Камаз” русумли юк автомашинанинг ёқилғи бакини пайвандлаётган вақтида эҳтиётсизлиги туфайли ёқилғи баки ёрилиб кетган.

Оқибатда фуқаро жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Изоҳ билдириш