51977

БАА ташрифи: 10 млрд доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди

Иқтисод 26 март 8:10 224

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Умуман, ташриф доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилгани маълум қилинди.

Изоҳ билдириш