5197

Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган террорчи Калининградда қўлга олинди

Дунё 27 апрель 21:50 284

Россиянинг Калининград шаҳрида «Исломий жиҳод» халқаро террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган 12 нафар шахс орасида экстремистик йўналишдаги жиноят содир этганлиги учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувга берилган гуруҳ етакчиси ҳам борлиги аниқланди. Бу ҳақда, Россия Федерал хавфсизлик хизмати ахборотига асосланиб, «1news.uz» хабар бермоқда.

C«Ҳозирда жиноятчи халқаро террорчилик ташкилотининг фаолиятида қариндошларининг иштироки ҳақида кўрсатма бермоқда. Бундан ташқари, гуруҳ етакчисининг Сурия ҳудудидаги ноқонуний қуролли тузилмаларга алоқаси ҳам аниқланиб, текширилмоқда», — дейилади ФХХ ахборотида.

Қўлга олинган 12 шахснинг бари Марказий Осиё респуликаларидан эканлиги айтилмоқда. Яқин вақт ичида улар ўз мамлакатларига топширилади ва террорчилик йўналишида содир этган жиноятлари учун жавобгарликка тортилади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш