51956

Видео: Шавкат Мирзиёев Абу-Дабида қандай кутиб олинди

Ўзбекистон 25 март 11:03 1 075

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 24 март куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Қуйидаги видеолавҳада президентимизни кутиб олиш жараёнини томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш