5194

Туркияда 9 минг полициячи хизматдан четлатилди

Дунё 27 апрель 21:44 236

Туркияда 9 мингдан ортиқ полициячи ишдан четлатилди, минг киши ҳибсга олинди. Улар мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради «Коммерсант.ru».

Расмийларнинг билдиришича, бу 26 апрель куни ўтказилган операция доирасида 3224 киши ҳибсга олишга рухсатномалар берилди, шу боис ҳибсга олишлар ҳали давом этади. Ҳибсга олинганлар «махфий имомлар» деб номланмоқда. Улар полиция сафларига қўшилиб, Гуленга тарафдорлар ёллаш билан шуғуллангани айтилмоқда.

Туркиядаги тўнтариш тафтишлар доирасида жами 113 минг киши ушланди ва сўроқ қилинди, улар орасида давлат хизматчилари, полициячилар, ҳарбийлар ва ўқитувчилар бор. 47 минг киши ҳибсга олинди. Мамлакат парламенти фавқулодда вазият режимин яна уч ойга, 19 июлга қадар узайтирди.

Изоҳ билдириш