51935

Самарқанддаги қотиллик бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистон 25 март 9:59 701

2019 йил 24 март куни соат 00:45ларда Самарқанд шаҳри, Широқ кўчасида яшовчи Е.С. шаҳардаги Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.нинг яшаш уйида, у билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида, ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига уриб, тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Бош прокуратура расмий хабарида айтилишича, оқибатда М.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Билдирилишича, шу куни шаҳар прокуратураси томонидан Е.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш