51904

Қозоғистонда пойтахт номи ўзгариши тарафдорлари ва қарши томон муштлашди

Дунё 21 март 16:38 951

Қозоғистон пойтахтида Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Остона шаҳри ҳокимлиги биноси олдида Қозоғистон пойтахтини қайта номлаш тарафдорлари ва қарши томон муштлашишади.

Ҳозирда РИА Новости полициянинг расмий изоҳга эга эмас, бироқ, гувоҳлар айтишига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 20 нафарга яқин кишини қўлга олган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон янги президенти Касим-Жомарт Токаев мамлакат пойтахти Остона номини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон этиб ўзгартириш таклифини киритган эди. 20 март, чоршанба куни Қозоғистон парламенти депутатлари икки ўқишда пойтахт номини ўзгартириш тўғрисида конституцияга тузатишлар киритишни маъқулладилар. 

Изоҳ билдириш